Куни кеча Euronews телеканали орқали “Uzbekistan Life” кўрсатуви доирасида “Термизнинг буддавийлик дини қолдирган мероси” (The Buddist legacy of Termez”) номли навбатдаги репортажи намойиш этилди, деб хабар беради “Qalampir.uz”.
Репортажда Термиздан топилган бой тарихий топилмалар, жумладан, ҳайкалтарошлик асарлари, керамикага оид намуналар, қоятош расмлари қолдиқлари ва қимматбаҳо тошларнинг Термиз Археология музейида сақланаётганлиги ҳақида айтиб ўтилган.
Таъкидлаш лозимки, Euronews сўнгги пайтларда Марказий Осиёнинг тарихини ёритиш учун ўз дастурларида алоҳида ўрин ажратиб келмоқда. Жумладан, бундан аввал телеканал орқали Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ҳақидаги репортажлар эфирга узатилган эди.





