1

Тошкентда бошқарувни йўқотган "Ласетти” ЙПХ ходимини уриб юборди. Жонлантириш бўлими шифокорлари унинг ҳаёти учун курашмоқда

ЖАМИЯТ 02.09.2020, 22:01
Тошкентда бошқарувни йўқотган "Ласетти” ЙПХ ходимини уриб юборди. Жонлантириш бўлими шифокорлари унинг ҳаёти учун курашмоқда

1 сентябрь куни тахминан соат 19.00 да 2-батальон ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат вақтида ЙТҲга учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида хабар берилди.

У “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида текширув мақсадида 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувидаги “Captiva” (давлат рақами 01 Q 772 ВВ) русумли автомобилни тўхтатган ва ҳайдовчидан ҳужжат сўраган.

Катта сержант текширувдан сўнг ҳужжатларни ҳайдовчига қайтариб, транспорт воситасини айланиб ўтиб, йўл чети томон юрган вақтда “Lacetti” (давлат рақами 01 Т 789 НВ) русумли автомобилини ишончнома асосида бошқариб бораётган 19 ёшли Темурбек М. Миробод кўчасидан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган “Captiva” автомобилига тўқнашгач, инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 30 ёшли ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Ҳозирги вақтда ходим жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Бўлиб ўтган ЙТҲ юзасидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун прокуратурага йўналтирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1