Владимир Путин бугун йирик матбуот анжуманини ўтказади

ДУНЁ 17.12.2015, 11:34
Владимир Путин бугун йирик матбуот анжуманини ўтказади

Россия Президенти Владимир Путин бугун пайшанба куни анъанавий ҳар йили ўтказиладиган йирик матбуот анжуманини ўтказади.

Бу Путиннинг 11-матбуот анжуманидир. Матбуот билан мулоқот Москва вақти билан соат 12.00 да халқаро савдо Марказида бўлиб ўтади.

Матбуот ануманига аккредитациядан ўтган журналистлар сони бўйича рекорд қайд этилди – 1390 Россия ва ҳорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтган. Анжуман "Россия-1", "Россия-24" ва "Первий канал", шунингдек "Маяк", "Вести ФМ" ва "Радио России" радиоканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1