АсосийSavol-javob

Вақтинча прописканинг муддати қанча?

"Айтинг-чи, доимий яшаш жойидан пропискадан чиқмаган ҳолда пойтахтда қанча вақтга рўйхатда туриш мумкин? Бу муддат ишга кириш учун асос бўладими?"

Х.Сувонов,

Тошкент шаҳри

Сергели тумани

У. НАРЗУЛЛАЕВ, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 41-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги 74-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби белгилаб берилган.

Мазкур Қарорнинг Ш-бўлимида “Фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби талаблари”нинг 12-бандида фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун — ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида турар-жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди, деб белгилаб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар