Самарқанд вилояти ҳокимининг буйруғига мувофиқ 31 декабрь куни барча умумий овқатланиш муассасалари ишламайди, деб ёзади «Самаркандский вестник» нашри.
Вилоят ҳокимиятида ҳоким З. Мирзаев бошчилигида янги йил байрамларини нишонлаш ва унга тайёргарлик кўришга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда одамлар тўпланадиган жойларда хавфсизлик чораларини таъминлаш мавзусига эътибор қаратилди.
Янги йил байрами арафасида кўнгилочар муассасаларга кеч соат 23:00 гача ишлаш тавсия этилди, меҳмонлар сони эса 400 кишидан ошмаслиги тайинланди. Янги йил оилавий байрам бўлганлиги сабабли барчага уни уйда оила даврасида кутиш тавсия этилди.





