Рамзан Қодиров йўл қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилди

ДУНЁ 21.12.2015, 12:06
Рамзан Қодиров йўл қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилди.

Унинг ва оила аъзоларининг ҳаракат пайтида хавфсизлик камарларини тақмаганликлари қоидабузарликка олиб келган. Жаримага эса Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасига автомобилда суратга олинган роликни жойлаштирилгандан сўнг тортилган.

«Видеода кимдир менда хавфсизлик камари тақилмаганини пайқаган. Бу эса ЧР ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Шамхан Денилхоновнинг қулоғига етиб борган. Полковник эса дарҳол чора кўришга киришган. Протокол тузиб, жарима ундиришди», — деб ёзади Қодиров хабардаги шарҳларга жавобан. Чеченистон раҳбари жаримани бугун, 21 декабрь куни тўлашга ваъда берган.

Қодиров йўл ҳаракати қоидаларига доимий равишда амал қилиши ва бу унинг учун жуда катта аҳамият касб этишини ёзиб қолдирди.

«Мен доим светофорларда тўхтайман, барча йўл белгиларига амал қиламан. Энди эса бу ишга янада эътиборлироқ бўламан ва ҳаммани шунга чақираман!» — деб ёзади у.

Октябрь оҳирида Чеченистон раҳбари республикадаги йўлларда авария ҳолатлари камайганини маълум қилганди. Август ойининг ўртасида эса у Йўл қоидаларини бузган барча, ҳатто унинг яқинлари ҳам жавобгарликка тортилиши шарт эканлигини маълум қилганди. Рулда ва пиёдалар йўлакчасида ҳамма бирдай жавобгар, дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1