1

Spiegel: Германия қочоқларни депорт қила бошлади

ДУНЁ 21.12.2015, 15:03
Spiegel: Германия қочоқларни депорт қила бошлади

Сўнгги ойларда Германиянинг айрим ҳудудларида депорт қилинган қочоқлар сони сезиларли даражада ортди, деб хабар беради “Gazeta.ru” “Der Spiegel” нашрига асосланиб.

Германия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан ноябрь сўнггига қадар мамлакат ҳудудига бошпана излаб келган муҳожирларни депорт қилиш билан боғлиқ 18 мингта ҳолат қайд этилган.

Биргина Бавария шаҳрининг ўзи 3,6 мингга яқин муҳожирларни ҳудудидан чиқариб юборган. Ўтган йили эса бу кўрсаткич минг кишини ташкил этган эди.  

Жорий йилнинг бошидан бошлаб Гессен шаҳрини 2,3 минг нафар муҳожир тарк этган. Бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп.

Германия ҳудудидаги муҳожирлар сони кўпайган ҳудуд Тюрингия бўлди. Мазкур шаҳардан йил бошидан бошлаб 152 нафар қочоқ паноҳ топган.

Хабарда айтилишича, мазкур тадбир мамлакатга кириб келаётган саноқсиз қочоқлар оқимини қисқартириш мақсадида амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, ўтиб бораётган йилда мамлакат ҳудудида бир миллиондан ортиқ муҳожир рўйхатдан ўтган. 

Сал аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат ҳудудига ёпирилиб келаётган қочоқлар оқимини сезиларли даражада қисқартириш ҳақида гапирган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1