АсосийDunyo

Янги йил кутиш учун энг қиммат шаҳар аниқланди

Янги йил кутиш учун энг қиммат шаҳар Дубай бўлди.

Бу ҳақда Arabian Business нашр қилган Travelex тадқиқот компаниясининг хулосасида маълум бўлди. Таъкидланишича, бу шаҳарда ўртача Янги йил кутиш ҳар бир меҳмонга 1 635 БАА дирҳамига (445 долларга тушади).

Иккинчи ўринни Нью-Йорк шаҳри эгаллади. Бу ерда саёҳатчи Янги йил кутиш учун ўртача 426 доллар сарфлайди. Энг қиммат учликни 312 доллар билан Париж эгаллади. Берлин ва Амстердам ҳам бешликдан жой олди.

Рўйҳатда энг қиммат бўлмаган шаҳар Эдинбург бўлди — бу ерда Янги йил кутиш сайёҳга 195 долларга тушади.

14 декабрь куни World Travel Awards талқинига кўра Дубай энг яхши сайёҳлик йўналиши деб топилди.

    Бошқа янгиликлар