Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу йил 32 та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион AҚШ долларига оширган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (178,3 млн.), Қирғиз Республикаси (120,9 млн.) ва 12,3 млн. AҚШ доллари билан Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг энг кўп улуши Андижон (90,2), Тошкент (70,5), Наманган (49,8) ва 39,7 млн. АҚШ доллари билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.