Жорий йилнинг ноябрь ойи натижаларига кўра GM Uzbekistan Қозоғистонда 895 та автомобиль сотди ва автомобил савдоси бўйича етакчи ўнталикнинг юқори поғонасидан жой олди, дея хабар беради UT нашри.
Ўзбек автомобиллари муваффақиятининг сири жуда оддий: миллий валютанинг беқарорлигига қарамасдан, раҳбариятнинг “Нексия” ва “Gentra”ларга нархларни аввалги даражада сақлаб қолишидир.
GM Uzbekistan компаниясида маълум қилинишича, дистрибьютор декабрда ҳам қарорини ўзгартирмади ва 23 декабрь ҳолатига кўра бу ой ҳам муваффақиятли бўлди, деб ҳисобланмоқда.