Хонанда Севинч Мўминова “Бекажон” газетасига берган интервьюсида ижоди, шахсий ҳаёти ва ўзи ҳақдаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
“Бугунгача жуда кўп нарсаларни тушуниб етдим. Энг асосийси ота-она, опа-укаларингиздан бошқа ҳеч кимга ишониб бўлмаслигини англаб етдим. Уларчалик дўстни топиш мушкул экан. Энг муҳими ҳеч кимга юз фоиз ишониб ҳам, суяниб ҳам бўлмас экан”, – дейди хонанда.
Севинч Мўминова турмуш ўртоғи ва оиласи ҳақида гапиришни истамаслигини маълум қилган.





