1

Тошкентда 69 ёшли эркакка кўнгилхушлик қилиб юрадиган қиз томонидан суиқасд қилинди

ЖИНОЯТ 05.10.2020, 14:54
Тошкентда 69 ёшли эркакка кўнгилхушлик қилиб юрадиган қиз томонидан суиқасд қилинди

Тошкентда 69 ёшли эркакка суиқасд қилган 23 ёшли қизга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Мазкур суд иши ҳақида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Наргиза ҚОСИМОВА маълум қилди...

1997 йилда туғилган, турмушга чиқмаган қиз 2018 йил ноябрь ойида 69 ёшли эркак билан танишади. Мунтазам равишда у билан унинг Тошкентдаги уйида ихтиёрий равишда бирга бўлиб келган ва 2019 йил февралда ушбу хонадонга кўчиб ўтган. Тўлов эвазига уй юмушларини бажарган. Қиз танишининг яшаш шароитлари ва мол-мукларини кўриб, унинг машинаси ва қимматбаҳо буюмларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида танишини қасддан ўлдириш режасини тузади. Март ойида танишининг ётоқхонасида жойлашган краватдаги ёстиқ тагига ошхона пичоғини яшириб қўяди. Одатдагидек у билан ихтиёрий равишда бирга бўлгач, ёстиқ тагига яшириб қўйган пичоқ билан эркакнинг бўйин қисмига урган. У олган жароҳати натижасида қизга қаршилик кўрсатиб, ундан қоча бошлайди. Бироқ қиз хонадонда бўлган темир гантель билан қуролланиб, унинг орқасидан қувади ва унинг бош энса соҳасига уриб, ерга йиқитади. Сўнг эркакни ўлдириш мақсадида бўйнидаги кесилган жароҳати – қон томирини бармоғи билан узади. Шу вақт кўчадан ўтиб кетаётган фуқаро унинг жиноий ҳаракатларига чек қўйгани сабабли ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра, мақсадини охирига етказа олмайди.

Қиз жиноий режасини охирига етказиш мақсадида фуқаролик бурчини бажараётган кишига фаол қаршилик кўрсатади. Унинг қўлидан чиқиб кетади. Қиз танишига тегишли «Lacetti» машинасини қўлга киритиш учун уйга қайтиб киради. Жавондан машина калитини олиб, темир дарвоза ёрдамга келган киши томонидан ярим ёпилган бўлишига қарамай, машинанинг орқа қисми билан уриб воқеа жойидан яширинишга уринган. Бироқ шу жойга етиб келган ИИБ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади ҳамда машина бошқарувини йўқотади. Ушбу кўчада турган иккита машиналарга тўқнашган.

              “ЁШЛИГИМНИ ИНОБАТГА ОЛИБ, ЕНГИЛРОҚ ЖАЗО ТАЙИНЛАНИШИНИ СЎРАЙМАН”

Судда судланувчи эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдирган...

— Танишим билан кўчада айланиб юриб, ундан ҳожатхонага олиб боришни сўрадим. У уйига олиб борди, у ерда бир ўзи яшашини билдим. Сўнг танишимнинг телефон рақамини ёзиб олдим. Кейинчалик у билан ёзишиб юрдим. Бир гал уйига таклиф қилди, ярим тунда бордим. Танишим бирга бўлишни таклиф қилди, шунда “пул берсангиз, рози бўламан”, дедим. Ҳар гал 100.000 ёки 150.000 сўм берарди...

Ўша куни пичоқ билан бўйин томонига бир маротаба пичоқ урганимда бирдан ўрнидан сакраб турди. Шу орада у пичоқни қўлига олиб, мени қўли билан итариб юбоди. Кўзимга мушти билан урди. Ётоқхонадан қўлидаги пичоқ билан ташқарига кийимсиз ҳолда югуриб чиқди. Ётоқхонадаги 5-6 кг.ли гантелни олиб, унинг ортидан югурдим. Кўчага чиқиш дарвозасини катта қулфни очаётган вақтда унга етиб олдим. Мени яна қўли билан итариб юборди, гул тувагига бошим билан йиқилдим. Баттар жаҳлим чиқиб, гантелни қўлимга олиб орқасидан кўчага югуриб чиқдим. Ариқнинг ёнида унга югуриб етиб олиб, гантель билан бошига урдим. Шу пайт бир қўшни келиб қолиб, мени тўхтатмоқчи бўлди. Қўшни қўлимни қаттиқ ушлаб олгани учун гантелни ташлаб юбордим. Қўшнига қаршилик кўрсатишга кучим қолмагани боис қўлидан чиқиб, танишимнинг уйига қайтиб кирдим. Машинасининг калитини олиб, ҳовлининг ичида машинани олдини тўғрилаш учун буриб олдим. Бу пайтда қўшни кўча дарвоза эшигини ёпганини кўрдим. Шунга қарамай, машинани дарвозага қараб ҳайдадим ва дарвозани бузиб чиқиб кетдим. Катта йўл томон чиқиб кетмоқчи эдим, кўп одамлар турганини кўриб қўрқиб кетдим ва “тормоз босаман”, деб газни босиб юборибман. Натижада тўғрида турган машиналарни орқа қисмига бориб урилдим. Машинадан мени ички ишлар ходимлари чиқариб, ИИБга олиб боришди. 

Ҳозирда қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман, кечирим сўрайман. Содир этган қилмишимнинг оқибатини тушуниб етдим. Ёшлигимни инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинланишини сўрайман. 

— Судланувчи ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми, «и» банди, ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «б,г» бандлари, ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди.

ЖКнинг 59-моддаси тартибида судланувчига жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

                                                                                                                                          С.АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1