1

Трампни коронавирусдан даволаш қанчага тушгани маълум бўлди

ДУНЁ 08.10.2020, 15:12
Трампни коронавирусдан даволаш қанчага тушгани маълум бўлди

АҚШ президенти Дональд Трампни COVID-19’дан даволаниш нархи 100 минг доллардан ошиши мумкин, деб маълум қилди «РБК»нинг The New York Times бўйича маълумотига таяниб Дарё.

Ушбу суммага Уолтер Рид номидаги миллий ҳарбий тиббиёт марказидаги уч кунлик даволаниш, вертолётда икки марта учиш, кўп сонли коронавирусга тестлар, кислород, стероидлар ва антижисмлар аралашмасини киритиш йўли билан тажрибали даволаш курси киритилди. NYT’нинг ёзишича, харажатларнинг катта қисмини госпиталда бўлиш эмас, унинг ташқарисида кўрсатиладиган хизматлар, масалан, вертолётда парвозлар ва вирусга тест олиш ташкил қилади.

Нашрнинг эслатишича, Трамп қабул қилган «Ремдесивир» препарати билан даволаш курси хусусий суғурта компаниялари томонидан тўланганда 3120 доллар, Medicare va Medicaid каби давлат дастурлари доирасида тўланганда 2340 доллар туради. Шунингдек, FAIR Health ҳисоб-китобларига кўра, 60 дан ошган катта ёшдаги беморнинг касалхонада ётиши ўртача 61 912 долларга тушади. Вертолётда касалхонага олиб келиш тахминан 38 770 долларни ташкил қилади.

Газетанинг аниқлик киритишича, президентни даволаш харажатларини ҳукумат қоплайди. Шу билан бирга, ҳатто тиббий суғуртага эга америкаликлар ҳам COVID-19’дан даволанишда катта харажатларга дуч келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1