АсосийDunyo

Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди

'Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди'ning rasmi

Бразилияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 5 миллион кишидан ошди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирликнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда COVID-19га чалинганлар сони 5 000 694 кишига етган, 148 228 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. 4,3 миллион киши янги вирусдан фориғ бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

«Worldometer»нинг маълум қилишича, 2020 йил 8 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:00 ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 36 449 490 кишига етди. 1 061 519 нафар бемор касаллик қурбонига айланди. 27 445 006 киши COVID-19 дан халос бўлган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар