АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ҳафта давомида баҳорий об-ҳаво кузатилади

Синоптикларнинг хабар беришича, Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади.

Ўзгидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, 7-8 январь кунлари қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи ўртача 8-13, кечаси эса 0-5 даража илиқни ташкил этади.

9-10 январь кунлари ёғингарлик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳароратининг 18 даражагача исиши кузатилади.   

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилади. Мазкур ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси  0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража иссиқни ташкил этади.     

 

 

    Бошқа янгиликлар