1

Қамчиқ довонида Kia юк машинаси хандаққа тушиб кетди

ЖАМИЯТ 11.10.2020, 17:51
Теглар: Қамчиқ, Kia
Қамчиқ довонида Kia юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида Kia юк машинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги хандаққа тушиб кетди, дея хабар бермоқда ФВВ.

Маълум қилинишича, 2020 йил 9 октябрь соат 05:30 да Қамчиқ довонидан ўтган А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 233 километридаги Тошкент–Водий йўналишида ҳаракатланган Kia русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Б. исмли фуқаро бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа (кюветга) ёнбошлаб тушиб кетган. Ҳайдовчи воқеа пайтида автоуловдан сакраб тушиб қолишга муваффақ бўлган.

Воқеа жойига дастлаб «Қамчиқ» МҚЁҚБнинг 8-пост назоратидан Сержант М.Холиқов чиқиб, ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг автоуловни хандақдан чиқариш учун «Қамчиқ» қутқарув отряди, ЙПХ ҳамда «Қамчиқавтойўл» ходимлари етиб келишиб, вазиятни ўрганган.

Шунга кўра, Kia автомашинаси махсус техникалар ёрдамида хандақдан чиқариб олинган.

 
  

Шарҳлар

"Қамчиқ" довонидаги тоннелда “Isuzu” деворга урилиб, ёниб кетди (видео)

22.07.2023, 11:26

Бугун, 22 июль куни соат 03:20 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг “Резак” тоннелида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб тоннел...
"Қамчиқ" давонида йўлдан чиқиб кетган "VOLVO" 5 ва 8 тонналик юк машиналарига бориб урилди. Юк машиналаридан бири ёниб кетган

11.10.2022, 11:14

Бугун, 11 октябрь куни соат 05:45 да А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “ВОЛВО” русумли юк машинаси ҳайдовчиси кутилмаганда...
Қамчиқда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

14.12.2019, 21:26

Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 12:25да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи – диспетчерига “Нексия” ва “Ласетти” русумли автомашиналари ҳамда “МАN” русумли юк машинаси иштирокида йўл...
“Мен онамни жанозасига кетаётгандим, машинам бузилиб қолди...” ИИББ 25 минг сўраладиган машҳур СМС ҳақида огоҳлантирди

09.12.2019, 14:42

Сўнгги вақтларда фуқароларимизга қуйидаги мазмундаги СМС-хабарлар келмоқда: “Ассалому алайкум. Мен онамни жанозаларига бораётганимда йўлда машинам бузилиб, Қамчиқ довонида қолиб кетдим. Менга сизнинг ёрдамингиз керак. Телефонимга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1