2020 йил 15 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 175 (+120) нафарни ташкил этмоқда.
️Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 21 нафари Фарғона вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 13 нафари Сирдарё вилоятида,
- 12 нафари Андижон вилоятида,
- 11 нафари Тошкент шаҳрида,
- 11 нафари Тошкент вилоятида,
- 9 нафари Самарқанд вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Хоразм вилоятида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 59 095 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
️Ҳозирда мамлакатимизда 2 564 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






