Ҳозир Полина Гагарина 10 йил олдин “Фабрика звёзд-2” лойиҳаси орқали танилган қизга мутлақо ўхшамайди. Қайсидир вақт у танишларига ўзининг Полина эканлигини тушунтиришига ҳам тўғри келган. Хўш, у бунга қандай эришган?
Мен ҳеч қачон ҳозиргидай сарвқомат бўлмаганман. «Фабрика» пайтида мен думалоқ юзли жуда тўла қиз эдим, вазним 57—58 кило эди. Ёдимда тарозида вазним 56 кўрсатса ҳам ҳурсанд бўлардим! Ҳомиладорлик пайтимда эса мен яна 30 кило тўпладим. Кўзгу олдидан ўтганда қарамасдим, ўгирилиб олардим. Нима қилай? Ҳомиладорликда доимий очлик ҳисси мени тинч қўймасди-да. Қандолат маҳсулотлари тушларимга кирарди. Мен кечаси 3 да уйғониб, музлатгични олдига бориб, унинг ичидагини бўшатишим ҳам мумкин эди. Ресторанларда 2 ликопча спагеттини еб ҳам очлигимча қолишим мумкин эди. Иккита пирожнийни ширин чой билан еб юборардим. Ҳозир ҳайрон қоламан: қандай қилиб шунча нарса еган эканман деб?! Онам доим менга: «Етади, етади» дер эдилар. Мен эса онамдан ҳафа ҳам бўлардим: қандай қилиб ҳомиладорга аёлнинг организми ҳоҳишларига қарши чиқиш мумкин деб! (Кулади.)
— Турмуш ўртоғингизчи у бу борада нима дерди (актёр Петр Кислов)?
— У шунчаки сабр қиларди. Унинг ҳомиладорлигимдаги сабрига ҳайкал қўйиш керак! Мен нафақат ердим, балки доим йиғлардим ҳам. Эрталабдан кечгача! Менинг кайфиятим доим ўзгарарди — бу фалокат эди!
— Қандай қилиб бу даражада оздингиз?
— Биринчидан, мен қаттиқ диетага ўтирдим. Алмаштирардим: бир кун фақат гуруч ердим, бошқа кун — товуқ, учинчи кун — фақат сабзавотлар. Қатъий кеч соат олтигача! Аввалига оғир бўлди, доим очлик қийнади, кейин эса кўникдим. Менга ҳатто ёқа бошлади. Энг асосийси Москва бадиий театри қошидаги мактаб-студиясида ўқиган чоғимда бошланди. Ҳар куни уч соатдан — саҳна ҳаракати, қиличбозлик, кейин эса — драмма рақслари. Шу оғир куч сарфланиши сабаб кўкрак сутим ҳам "қочиб кетган". Боламни бир ойгина эмиза олганман. Хуллас ярим йилда 30 кило йўқотдим. Кейин эса 10 кило ўз-ўзидан кетди. Ўша пайтда сочимни рангини маллага (блондинка) бўяганим эса бўёқ организмимга кириб ортиқча килоларни емириб ташлагандай бўлди. Шу тарзда вазним «47» бўлди ва энди ошмаяпти. Организмда мана шундай қайта қуриш рўй берди. Ҳозир мен ҳеч қандай диетада эмасман, шунчаки тўғри овқатланаман. Унли, ширин, ёғли маҳсулотларни истеъмол қилмайман. Баъзида мутлақо ейишни унутаман. Бундан ташқари тренажер залига қатнайман: югураман, шуғулланман, сузаман ва саунада парланаман. Ва албатта ўзимни ижодга бағишлайман.
Манба: 7days.ru