АсосийСОҒЛИҚ

Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.

'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади. Ёпиқ хоналарни тозалаш, ферма ёки ўрмонларда ишлаш каби ҳолатлар хавфни оширади.

Олимлар анд вируси ҳантавируснинг инсондан инсонга юқиши мумкин бўлган ягона тури эканини таъкидлади. Бироқ бу жуда кам ҳолатларда, яқин ва узоқ мулоқот орқали кузатилади.

Касалликнинг асосий белгилари: иситма, бош ва мушак оғриғи, кўнгил айниши, қорин оғриғи ва қусиш. Оғир ҳолатларда ўпка, юрак ёки буйракка таъсир қилиши мумкин.

Ҳантавирус турига қараб инсонда турли оғир касалликларни келтириб чиқариши мумкин. У ўпка ва юракка таъсир қилувчи ҳантавирус кардиопульмонал синдроми ёки буйракни зарарловчи геморрагик иситмани чақириши эҳтимолли бор.

Мутахассислар маълумотига кўра, Шимолий ва Жанубий Америкада тарқалган вируслар кўпроқ ўпка ва юракка таъсир қилса, Европа ва Осиёдаги турлари асосан буйрак билан боғлиқ асоратларни келтириб чиқаради.

Айни пайтда олимлар ушбу штамм бошқа Андес вирусларига нисбатан тезроқ тарқалиши ёки оғирроқ касаллик чақириши ҳақида далил йўқлигини билдирди.

ВОЗ маълумотига кўра, ҳантавирус кам учрайдиган касаллик ҳисобланади. Унга қарши махсус даво мавжуд эмас, шифокорлар асосан симптомларни енгиллаштиришга ҳаракат қилади. Ўлим кўрсаткичи Европа ва Осиёда 1–15 фоиз, Америка қитъасида эса 50 фоизгача етиши мумкин.

ВОЗ маълумотига кўра, кенг аҳоли орасида вирус тарқалиш хавфи “жуда паст” деб баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:10

    Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат

    Мутахассислар бунга ёрдам берувчи 3 асосий усулни тавсия қилди.

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 17.01.2026 10:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.

    'Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 24.11.2025 15:02

    Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди

    Бу касаллик одатда боланинг организми ва миясида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, оғир ҳолларда эса беморлар 20 ёшга етмай ҳаётдан кўз юмади.