Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида бугун Дубай шаҳрига учиб кетади.
“Темирйўлчилар” 22 январга қадар Дубайда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Йиғин давомида тўртта назорат учрашуви ўтказилади.
Яқинда жамоага келиб қўшилган Сервер Жепаров, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиевлар ҳам ушбу йиғинда қатнашади.





