АсосийJamiyat

Мутахассис коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш кераклигини айтди

'Мутахассис коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш кераклигини айтди'ning rasmi

Сўнгги пайтларда аҳоли орасида: "Коронавирусга қайта чалинмаслик учун нималар қилиш керак?" деган савол туғилмода. Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда ана шу саволга жавоб берилди. 

"Касал бўлмаслик учун унинг олдини олиш, яъни профилактика зарур. Биринчи навбатда, иммунитетнинг юқори бўлишига эришиш, бунинг учун организмни чиниқтириш, гигиеник қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш (тўғри овқатланиш тамойилига амал қилиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш, руҳий хотиржамликка эришиш) зарур", - дейди Барно Одилова.

Мутахассис, тўғри овқатланиш тартибини ҳам айтиб ўтди:

кунига камида 4-5 маҳал овқат истеъмол қилиш, таркибида ёғ, туз, шакар миқдори кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлардан тийилиш, кучли газланган рангли ҳамда энергетик ичимликлардан воз кечиш, кунига 400 гр. дан кам бўлмаган миқдорда хом ҳолдаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, овқатнинг бир хилда бўлишидан чекланиб, рационга гўшт маҳсулотлари билан бир қаторда албатта, сут ва қатиқ маҳсулотлари, дуккакликлар, кўкатларни қўшиб истеъмол қилиш зарур. Шунингдек, грипп мавсумида пиёз, чеснок ва лимоннинг ҳам алоҳида ўрни борлигини унутмаслик керак.

Шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан чекланиш, кўчага чиққанда ҳимоя воситаларидан тўғри ва тўлиқ фойдаланиш талаб этилиши эслатиб ўтилди. 

    Бошқа янгиликлар