Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
таъкидланишича, Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 20 ноябри (бошқа абитуриентлар учун 1 ноябрь) этиб белгиланди.
Яъни ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси билан тасдиқланган ҳамда Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўлов-контрактни 2020 йилнинг 20 ноябрига қадар амалга оширишлари мумкин.






