Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.
Унинг айтишича, Қонунчилик палатасида Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев номзоди кўриб чиқилиб, тасдиқланган.
А. Хаджибаев шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилган.






