Касаллик даврида COVID-19 ни юқтириб олган одамнинг бурун шиллиқ қавати шишиб кетади, шунинг учун ҳид сезиш қобилияти йўқолиб қолади. Касалланганларнинг деярли 90% да ҳид сезиш қобилияти бир ой ичида тикланади.
Ҳид билиш қобилиятини тиклаш учун томирларни қисқартирувчи препаратлар, томчи воситаларидан фойдаланиш, бурун бўшлиғини мунтазам равишда чайиб туриш ва хона намлигини таъминлаб туриш керак.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳид сезиш қобилиятининг бузилиши фақат коронавирус билан боғлиқ эмас. Баъзан бунинг сабаби нафас олиш тизимининг касалликлари ёки танадаги ёшга доир ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин.