1

Нурафшонда давлат хусусий шериклик асосидаги 2,5 млрд сўмга қурилган хусусий боғча фаолиятини бошлади (фото)

ЖАМИЯТ 08.11.2020, 11:43
Теглар: Нурафшон, Erudit kid planet
Нурафшонда давлат хусусий шериклик асосидаги 2,5 млрд сўмга қурилган хусусий боғча фаолиятини бошлади (фото)

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 6 ноябрь куни Тошкент вилоятида пресс-тур ташкил этилди. Мазкур пресс-тур доирасида Нурафшон шаҳридаги хусусий «Erudit kid planet» боғча фаолияти билан танишилди. 

 Erudit Kids Planet – нодавлат МТТ бўлиб, Нурафшон шаҳридаги ДХШ асосида фаолият юритади. Қуввати 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 октябрь куни фойдаланишга топширилган. МТТда 14 нафар ходим ишлайди, инглиз ва русс тиллари бўйича қўшимча билимлар берилади, шунингдек таэквондо, хореография каби машғулотар ўтказилади. 

Боғча фаолияти бошлангандан буён айни вақтгача 50 нафар бола қабул қилинган. Уларга вақтинчалик бир ойда тўлов миқдори 500 минг сўмдан 1 миллионгача этиб белгиланган. Шунингдек, кам таъминланган оилалардан ота-она тўлови ДХШ келишувига доир давлат томонидан белгиланган тарифлар асосида олинади (Нурафшондаги МТТда 113-159 минг сўм). Боғчада бундай оила фарзандлари сони ҳозирча 4 тани ташкил этади.

Ушбу боғчада болалар кунига олти маҳал овқатлантирилади. Ҳамда боғча бир кунда 10,5 соат фаолият юритади: 7:30 дан 18:00 гача. Соат 18:00 да ота-оналар фарзандларини олиб кетади.

Аввалроқ, Isuzu автобуслари ичра жойлашган «Ақлвой» мобил МТТ сари саёҳат! хақида хабар берилган эди.

                                    МАРЯМ САТТОРОВА

                                        "Даракчи"мухбири

 
 

Шарҳлар

Нурафшонда маъсулиятсиз ота қамалди

21.12.2019, 11:30

Масъулиятсиз отага чора кўрилади, дея хабар берди “darakchi.uz”га МИБ.Келтирилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг хал қилув қарорига кўра фуқаро Д.Хамдамовдан вояга етмаган икки нафар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1