АсосийJamiyat

"Uzbekistan Airways" Делига амалга ошириладиган чартер рейснинг кунини маълум қилди

'"Uzbekistan Airways" Делига амалга ошириладиган чартер рейснинг кунини маълум қилди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" АЖ 2020 йил 29 ноябрда Тошкент - Дели - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновини қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширишни режалаштирди (маҳаллий вақт кўрсатилган):

Тошкент - Дели

Тошкентдан кетиш вақти - 14:00, Дели қўниш вақти -17:30  

 Дели - Тошкент

Дели кетиш вақти - 19:00, Тошкентга қўниш вақти - 21:30.

"Uzbekistan Airways"  АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan Airways"  АЖнинг энг яқин савдо офисларидан сотиб олиш мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар