Қатарда давом этаётган Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун гуруҳдаги сўнгги тур учрашувини ўтказади.
Самвел Бабаян шогирдлари бугун Яман олимпия терма жамоасига қарши тўп суради. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, иккала терма жамоа ҳам аввалги тур баҳсларида мағлубиятга учраган ва ушбу ўйин натижаси аҳамияти эмас.





