1

Covid-19ни енгишга ёрдам берувчи витаминлар номи маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 26.11.2020, 07:30
Теглар: COVID-19
Covid-19ни енгишга ёрдам берувчи витаминлар номи маълум қилинди

Мазкур витамин ва микроэлементлар коронавирусни енгишда ўрни бор экани тасдиқланган. Яъни витамин Д3, цинк етишмовчилиги кузатилганларда касаллик зудлик билан ривожланиши ва оғир даражада ўтишини келтириб чиқаради. Унга кўра,

 Цинк — вирус инсон организмидаги ҳужайраларга бирикиб, РНК коди ва инсон организмидаги ҳужайра ичига киришини тўхтатади. Бу эса вирус кўпайишининг олдини олади. 

Витамин Д3 — инсонда иммун ҳужайралар ишлаб чиқилишини меъёрлаштиради, яъни балансда ушлашига ҳисса қўшади.

 Витамин С — аскорбин кислотаси кучли антиоксидант сифатида организмга тушган вирусларни енгиб чиқишда иммун тизимни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 

 Юқорида келтирилган уч восита коронавирусни даволаш протоколига киритилган. Уларни қабул қилиш ҳар бир инсон учун индивидуал белгиланади. Яъни бирламчи касаллик аломатлари пайдо бўлганда, протокол асосида 10 кун муддатга тавсия этилади. 

Протоколда белгиланган муддат оралиғида ичиб тугатилса, инсон организми ва касалликнинг кечиш даражасига қараб, шифокор индивидуал равишда давом эттириш бўйича кўрсатмалар беради. 

Шу ўринда маълумот: "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг ижтимоий дорихоналарида Цинк- 86.000 сўм, дори қутисида таблетка- 250 дона.

Витамин Д3-11600 сўм, дори қутисида витамин- 30 дона.

Витамин С-  5 525 сўм, дорихона шароитида тайёрланган, қутида -10 та.

Шарҳлар

Вирусолог ниқоблар қачон COVID-19 га қарши самарали таъсир қилишини маълум қилди

16.08.2022, 18:56

Ниқоблар барча учун коронавирусга қарши самарали чора ҳисобланади. Бундан ташқари у касаллик ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, деди Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий маркази бош...
COVID-19 биринчи марта Ердаги энг чекка жойлардан бирига етиб борди

20.07.2022, 09:45

COVID-19 пандемияси бошланганидан буён сайёрадаги цивилизациядан узоқда бўлган, энг олис аҳоли пунктларидан бири -  Питкэрн оролида коронавирус қайд этилди. Маълум қилинишича, Питкэрн ороли Тинч океанидаги ягона...
Вобкентда “COVID-19” текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор фош этилди

26.07.2021, 17:20

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг  ўтказган тадбири давомида, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси вирусолог шифокори, Р.Ғ. “COVID-19”...
​Covid-19’га қарши кимларга эмланиш тавсия этилмайди?

30.05.2021, 22:14

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:- Эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади. ОИВ инфекциясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1