Холис фикр бу билан Вазир мактабларни бизнес марказига айлантирмоқчими?, деган саволни ўртага ташлайди.
"Масалан, дарсдан кейин синфхоналар бўш қолади. Уни қулфлаб ўтираверишдан нима фойда оламиз? Ундан кўра, репетиторлик фаолияти билан шуғулланадиган ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда ҳам фойда олса бўлади, ҳам ўша мактабдаги болаларнинг олийгоҳга кириш натижасини оширган бўламиз. Шунингдек, информатика, мажлислар ва спорт залларидан унумли фойдаланиш мумкин" – деган вазир.
" - Ҳайрон қоласан, ўқитувчиларни ортиқча даҳмазалардан озод қилиш ўрнига уларнинг гарданига қўшимча юк солишнинг нима кераги бор?! Аслида, бу янгилик эмас. Қўшимча маблағ топиш мактаб директорларнинг бош оғриғига айланган. Мактаб, аввало, таълим даргоҳи. Бизнес ундан йироқ бўлиши керак. Ёки жаноб вазир мактабларни бизнес марказига айлантирмоқчими? Ёки интернет клуб бўлишига хайрихоҳми?
Таълимдаги бўшлиқни тўлдириш учун пайдо бўлган репетиторлик ҳақидаги фикрини эса ҳазм қилиш қийин. Вазир қўшимча пул топишга эмас, мактаблардаги шароитни яхшилаш, таълим сифатини кўтариш ҳақида кўпроқ қайғурса бўларди", дейди Холис фикр.