Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон ҳамда Яман олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқич 3-тур учрашуви ниҳоясига етди.
Унда 3:1 ҳисоб билан ўзбекистонлик футболчилар ғалаба қозонди.
Аслида, Ироқ билан ўйинда дуранг ҳам бизни қаноатлинтирмас экан. Сабаби, Жанубий Корея - Ироқ учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди, дея хабар беради Uff.uz.
Шу тариқа, Ўзбекистон футболчилари уч очкога эга бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.
Ўзбекистон - Яман — 3:1
Голлар: Жавоҳир Соҳибов (19), Игорь Сергеев (69), Жалолиддин Машарипов (90+3) - Аҳмад ал-Сарори (82)
Ўзбекистон: Абдужалилов, Болтабоев, Мирабдуллаев, Козак, Комилов, Шукуров, Соҳибов, Машарипов, Ҳамдамов, Шомуродов, Сергеев
Яман: Салим, Аҳмад, Волид, Абдулвоси, Аҳмад Сарори, Аҳмад Алос, Файсал, Муҳаммад, Алави, Аммар, Ала Аддин





