“Локомотив” аёллар жамоаси бош мураббийи Воҳид Холбоев эндиликда биринчи лигада устозлик қилади.
Холбоев “Локомотив-БФК”ни бош мураббийи этиб тайинланди. Ўтган мавсумда бу жамоани Суннат Абдурасулов бошқарганди.
Воҳид Холбоев бошчилигидаги жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.





