АсосийSUG'DIYONA

Севги умрбод давом этиши мумкинлигини исботлаган 15 юлдузли жуфтлик(Фото)

Кўпчилик таниқли инсонларнинг оиласи мустаҳкам бўлишига ишонмайди. Аммо машҳурларнинг орасида ҳам узоқ йиллардан бери мухаббат асносида турмуш қуриб яшаб келаётганлар йўқ эмас. Қуйидаги суратларни томоша қилиб, бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

Адриано Челентано ва Клаудия Мори

Улар 51 йилдан бери бирга  

Бу икки инсоннинг мухаббати ярим асрдан бери давом этмоқда ва ҳали ҳануз мухаббат оташи сўнгани йўқ.

“Улар шунча йилдан бери бирга яшашади ва ҳали ҳамон бир-бирини телбаларча севади”, — дейди улар ҳақида дўстлари.

Кит Ричардс ва Патти Хансен

Улар 37 йилдан бери бирга

Кит ва Патти 37 йилдан бери  бирга яшайди. Улар биргаликда кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган. Хансен: “Кит ҳаётимни сақлаб қолди. Унинг мухаббати ва ғамхўрлиги ҳаётимни қувонч ва бахтга тўлдирди, тушкун кайфиятдан чиқишимга ёрдам берди”, —дейди.

Оззи Осборн ва Шэрон Осборн

37 йилдан бери бирга


Оззи гуруҳдан бўшатилгандан сўнг, Шэрон унинг карьерасини ўз қўлига олди. Шундан сўнг улар бир-бирига кўнгил қўйди. Орадан уч йил ўтиб улар турмуш қурди. Жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор. Ҳаётий ташвишлар ва қийинчиликларга қарамай улар ҳамон бирга. “Мен уни жонимдан ортиқ кўраман”, —дейди Оззи.

Сэмюэл Л. Жексон ва ЛаТаня Ричардсон

36 йилдан бери бирга

Улар турмушда кўплаб қийинчиликларга дуч келди. “Ўттиз йилдан бери турмуш қуриб келаётган инсонингга қарата ‘Ҳаммаси жонга тегди’дегинг келади баъзида”, бу сўзнинг ўрнига ‘Ҳаммаси жонга тегди, мени кечир’ деса ҳам бўлади”, —дейди Сэмюэл.

Стинг ва Труди Стайлер

34 йилдан бери бирга


Улар 1982 йилда танишган ва ҳали ҳамон бирга. “Бир инсонга шунчалик боғланиб қолиш мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдим. Аммо бутун умринг мобайнида сени севган ва сен севган бир инсон билангина яшаб ўтиш бахтини сўз билан таърифлаш мушкул”, —дейди Стинг.

Жейми Ли Кёртис ва Кристофер Гест

32 йилдан бери бирга

Бир кўришда севги-бу уларга хос. Жейми Ли Кёртис севгилисининг суратини журналда кўриб қолади ва дугонасига “Мен мана шу йигитга турмушга чиқаман!”, —дейди. Бироздан сўнг улар танишди ва уларнинг муносабати оила қуришгача борди.

Кевин Бэйкон ва Кира Сежвик

28 йилдан бери бирга


Кевин Кирага етишиши учун анча тер тўккан. Қиз бошида йигитни унча хушламаган. Аммо Кевин бўш келмади. Охир-оқибат улар турмуш қурди ва икки фарзандли бўлди.  

Хью Лори ва Жо Грин

27 йилдан бери бирга

“Биз Жо билан бир-биримизни тўлдириб турамиз. Биз йилдан йилга бир-биримизга боғланиб, яқинлашиб кетяпмиз”, —дейди Лори.

Лиза Кудроу ва Мишель Штерн

21 йилдан бери бирга

Улар 1987 йилда танишган, ўшанда Лиза Мишелни жиддий қабул қилмаган. Орадан бир неча йил ўтгач, улар “Дўстлар” сериалида яна учрашишди ва ўртада мухаббат жўш урди.

Улар 21 йилдан бери биргаликда ўғил фарзандни тарбияламоқда. 

Синди Кроуфорд ва Рэнди Гербер

21 йилдан бери бирга

Улар 1995 йилда учраша бошлаган. Уч йилдан сўнг Кроуфорднинг ўзи Герберга севги изҳор қилган. “Бизнинг муносабатларимиз дўстликдан бошланиб, севгига айланди. Мустаҳкам оила қуришни истасангиз, бир-бирингизга дўст бўлинг”, —дейди Синди.

Сара Мишель Геллар ва Фредди кичик шаҳзода

19 йилдан бери бирга

Бу жуфтлик омма олдида кўп кўриниш беришни хушламайди. “Биз оиламизни бегона кўзлардан ҳимоя қилишни истаймиз”, —дейди  Фредди. “Шунинг учун ҳам бизда ҳаммаси яхши”.

Жеймс Белуши ва Женнифер Слоун

18 йилдан бери бирга

1998 йилда Белуши ҳақиқий оилавий бахтга эришди. У Женниферга уйланди ва бу никоҳ ҳамма хавас қилгулик даражада мустаҳкам бўлди. Уларнинг икки нафар фарзанди бор. “Рафиқам мени ҳаётда асосийсига-севишга ўргатди”, —дейди Белуши.

Бен Стиллер ва Кристин Тейлор

17 йилдан бери бирга

Улар битр тадбирда учрашиб қолди ва буни тақдирнинг бебаҳо туҳфаси деб атади. Шундан сўнг 17 йил вақт ўтди. Улар ҳамон биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда ва икки нафар фарзанднинг ота-онаси.

Бейонсе ва Жей-Зи

14 йилдан бери бирга

Улар 2002 йилда бир-бирига бўлган мухаббатни оммага ошкор қилди. Жуфтлик шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни кўп ҳам хушламайди. Балки, бу бахтли ва мустаҳкам оила қуришнинг асосий омилидир?

Роберт Дауни-кичкина ва Сьюзан Левин

13 йилдан бери бирга


Улар бир-бирини топиши учун узоқ йўлни босиб ўтди. Ва ниҳоят бир-бирини учратди. Роберт Сьюзанни учратганидан сўнг ўзининг барча ёмон одатларини ташлади.

 
  

    Бошқа янгиликлар