АсосийSUG'DIYONA

Райҳон сочи рангини тез-тез ўзгартириши сабабини айтди

Хонанда Райҳоннинг 23-27 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этаётганидан хабарингиз бор. Айни дамда хонанда концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Аслида тайёргарлик жараёни ўтган йилдан бошланган. Райҳон ва унинг ижодий жамоаси мухлисларга оргинал ва бетакрор шоу-концерт дастурини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда хонанда “Shov-shuv.uz” сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Шунингдек хонанда имижини, хусусан сочлари рангини тез-тез ўзгартиришини қуйидагича изоҳлади:

“Сочларим ранги ўзгарар, бироқ, ташқи кўринишимни, юзимни ўзгартириш истагим йўқ. Имижим ўзгаришини - мухлисларимга зерикарли кўрингим келмаслиги билан изоҳлайман”.

Ҳар доим сарвиқомат бўлиб юришининг сабаби ҳақидаги саволга эса Райҳон "Ширинликлардан тийиламан. Спорт залда вақтим кўпроқ ўтади. Ўзимга эътиборли бўлишимда томошабинлар куч беради. Агар севимли ишим бўлмаганида, вазним 100 кгдан ошим кетарди",-дея жавоб берди.

 

 

    Бошқа янгиликлар