Сунъий тишлар ҳақида нималарни биламиз?

САЛОМАТЛИК 30.01.2016, 17:30
Сунъий тишлар ҳақида нималарни биламиз?

"Отам 65 ёшда. Ёшга боғлиқ ўзгаришлар ҳисобига тишлари синиб, айримлари тушиб кетаяпти. Ҳозирда синган тишни таги билан олиб ташлаб, ўрнига сунъий тиш қўйиш амалиёти бажарилаётган экан. Шу муолажа ҳақида сўрамоқчи эдим"

Исроил Мавлонов, Бухоро вилояти

Саволга олий тоифали шифокор-стоматолог Улуғбек МУҲАММАДХЎЖАЕВ жавоб беради:

Йўқотилган тиш ўрнини сунъий тиш, протез ҳамда имплантантлар ёрдамида даволаш  мумкин. Бунинг учун учун аввало оғиз бўшлиғи инфекциялардан ҳоли бўлиши лозим. Агар оғиз бўшлиғида касалланган тишлар, протез қўйиладиган чегараларда яллиғланиш мавжуд бўлса, муолажадан аввал даволанилади. Сунъий тишларни кекса ёшдагиларга қўйилиши умумий аҳволи, сурункали касалликларнинг бор-йўқлигига қараб тавсия этилиши мумкин. Турига кўра сунъий тишлар олинадиган ва олинмайдиган шаклда бўлади.  Тайёрланадиган материали ҳам турлича бўлиши мумкин.

Протез тишлар орасида бугунда бюгель тури кенг фойдаланилмоқда. Бу қисман олиб қўйиладиган протез тури бўлиб, оғиз бўшлиғи тиш қаторларида кўплаб тишларнинг йўқлиги, кўприк протезларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Бюгелнинг кўплаб турлари мавжуд: илмоқли, рельсли, қулфли кабилар. Илмоқли бюгеллар оғиз бўшлиғининг орқа соҳаларига жойлаштирилади. У жағ тишлар бўлмаган ҳолатларда қўйилади. Қулфли бюгеллар эса орқа тишлари бўлган беморларга қолган тишларни қоплаш учун қўйилади. Бу турдаги протез тишлар асосан иккиламчи, қисман ва одентия – тиш қаторларидаги тишларнинг кўп миқдорда бўлмаслигида тавсия этилади. Тиш протезини қўйишдан мақсад оғиз бўшлиғига тушаётган чайнов босимини тўғри тақсимлашдир. Бундай протезни қўллаш учун оғиз бўшлиғида камида 5-6 та тиш бўлиши лозим. Протез ичига металл каркас ўрнатилгани чидамлилигини оширади. Каркас турли металлар, асосан кобальтли хром ҳамда никелли хромдан тайёрланади.

Йўқотилган тишнинг ўрнига сунъий илдиз денталь имплантант ҳам қўйиш мумкин. Денталь имплантантларнинг афзал томони, улар тишнинг илдизи сифатида қўйилади, тиш илдизи қандай вазифани бажарса, у ҳам худди шу вазифани бажаради. У беморнинг чайнаш функциясини 100 фоиз тиклаш имкониятини беради.

 

  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1