АсосийJamiyat

Мобил телефонининг IMEI-коди қанча вақтда рўйхатга олинади ва бунинг учун нималар талаб этилади?

'Мобил телефонининг IMEI-коди қанча вақтда рўйхатга олинади ва бунинг учун нималар талаб этилади?'ning rasmi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Ушбу қарор мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими ишга туширилганидан сўнг фуқаро ва тадбиркорлардан келиб тушган мурожаат ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш, телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда тизимни такомиллаштириш ва қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу қарорга асосан мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул амалга оширилади:

● қурилма эгасининг тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;
●MEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);
●Низомга мувофиқ анкета тақдим этиш.
Маълумот учун:
Тизимни жорий этишнинг биринчи босқичида, яъни 2019 йил   1 апрелдан 1 ноябрга қадар 36,2 млн. IMEI кодлар тизимда автоматик тарзда бепул асосда рўйхатдан ўтказилди.
Иккинчи босқичда (1 ноябрдан 1 декабргача) эса 2,8 млн IMEI кодлар тизим операторига мурожаат қилиш орқали бепул асосда рўйхатдан ўтказилди.

2019 йил 1 декабрдан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказиш пуллик асосда амалга оширилиб келинмоқда.

Агар 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, жараён 3 соат иш вақтида тўлов асосида амалга оширилади. 

    Бошқа янгиликлар