АсосийJamiyat

Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда қандай масалалар кўрилади?

'Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда қандай масалалар кўрилади?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хабарига кўра, 2021 йил 6 январь куни Тошкент шаҳрида  Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Парламент юқори палатасининг ўн биринчи ялпи мажлисининг кун тартиби сенаторлар томонидан тасдиқланди. 

Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги, қолаверса, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар