АсосийJamiyat

Бугун кундузи Ўзбекистонда неча даража совуқ кузатилади?

'Бугун кундузи Ўзбекистонда неча даража совуқ кузатилади?'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун, 7 январ куни кундузи об-ҳавонинг деярли ўзгариши кутилмайди. Ўзбекистон бўйича булутли, ёғингарчиликсиз, совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Республикада баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-5° совуқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли, баъзида очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги бироз шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 3-5° совуқдан юқори бўлмайди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар