Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) маълумотларига кўра, дунёдаги ўрмонларнинг ярмидан кўпи бешта мамлакатда: Россия Федерацияси, Бразилия, Канада, AҚШ ва Хитойда жойлашган.
Сўнгги ўттиз йил ичида Ердаги ўрмонларни йўқ қилиш даражаси секинлашди, аммо шунга қарамай, 1990 йилдан бери тахминан 420 миллион гектар ўрмон йўқ қилинган.
“Aгар сиз ўрмонларни йўқ қилсангиз, экотизимни аввалгидек тиклашнинг иложи бўлмайди. Биз еймиз, ичамиз ва нафас оламиз, чунки бу механизм ишлайди. Кислородни ажратиш, сувни тозалаш, ўсимликларнинг чангланиши буларнинг барчаси катта тизимнинг бир қисмидир. Бу тизимга ўрмонлардаги барча ҳайвонлар ва ўсимликлар ўзларининг ҳиссаларини қўшадилар ", дейди Россиядаги Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди директори Дмитрий Горшков
Ўрмон майдонларининг ярми одамнинг ташқи таъсиридан деярли азият чекмаган ва ўрмонларнинг учдан бир қисми инсон фаолияти оқибатларини бошидан кечирмаган. Шунга қарамай, ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиши давом этмоқда, бу сайёрамизнинг янги ҳудудлари ўрмон қопламини йўқотишини англатади.
"Ўрмонларни йўқ қилиш ва биологик хилма-хилликни йўқотиш учун биз ишлаб чиқариш усулларини ва озиқ-овқат маҳсулотларини қай даражада истеъмол қилишимизни қайта кўриб чиқишимиз керак”, деди ФAО Бош директори Қу Донгю. У ўрмонларни сақлашга ва кесилган плантацияларни тиклашга интилишга чақирди. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар аллақачон ўз самарасини берди. Ҳимояланган ўрмон майдонларининг энг катта ўсиши баргли доимий яшил ўрмонларда, яъни одатда тропик зоналарда учрайди.
Шундай қилиб, бугунги кунда ўрмонлар 86 миллиондан ортиқ яшил иш ўринларини ташкил этади. Қашшоқликда яшовчиларнинг 90 фоиздан ортиғи ўрмондан олинган ёввойи табиат маҳсулоти билан омон қолади. Фақатгина Лотин Aмерикасида саккиз миллион камбағал одамнинг ҳаёти ўрмоннинг ҳолатига боғлиқ.Сўнгги ўттиз йил ичида сайёрамиздаги 420 миллион гектар ўрмон йўқ қилинган.






