АсосийJamiyat

Инсон ўртача умри давомида юрак қон томирлар орқали 200 вагон қон ҳайдайди

'Инсон ўртача умри давомида юрак қон томирлар орқали 200 вагон қон ҳайдайди'ning rasmi

ССВ томонидан тақдим этилган юрак ҳақида қизиқарли фактлар билан танишинг. 

  • Инсон юраги сирларга тўла. Ёши катталарда у ўртача 300 грамм бўлса, чақалоқларда тахминан 22 грамм оғирликка эга. Яъни тана вазнининг 0,8 фоизини ташкил қилади;

 

  • Юрак ҳажмини тушунтириш учун оддий ва азалий усул қўлланилади – муштингизни тугинг, юрагингиз ҳажмини билиб оласиз. Энди ўша муштингиз орасига теннис коптокчасини олиб бор кучингиз билан сиқинг ва юрак қандай куч билан ишлашини англайсиз;

 

  • Катталарда минутига юрак уришлар сони 60-85 та бўлса, чақалоқларда бу кўрсаткич 150 тагача етади;

 

  • Аёллар юраги эркакларникига нисбатан тезроқ уради;

 

  • Инсон ўртача умри давомида юрак қон томирлар орқали тахминан 1,5 млн баррел қон ҳайдайди. Оддийроқ тушуниш учун бу 200 цистерна(вагон)га тенг;

 

  • Юракни қувватлантириш, соғлом сақлаш учун яхши кайфият зарурлиги аллақачон ўз исботини топган. Масалан – кулги томирлар таранглигини пасайтиради, бу эса қон айланишини яхшилайди.

 

 

    Бошқа янгиликлар