Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юритувида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 16.11.2020 ижро варақасига асосан қарздор “Ўзнасилчилик” давлат унитар корхонасидан ундирувчи “Халқ суғурта” МЧЖ суғурта компанияси фойдасига жами 433 млн. сўмлик сўм зарар ундириш белгиланган. Бу ҳақда Даракчига МИБ хабар бермоқда.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор "Ўзнасилчилик" ДКдан 433 млн. сўмлик пул маблағларини 04.01.2021 йил куни ундирилди.
Ҳудди шунингдек, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 27.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Zamon nur groupе” МЧЖ.дан ундирувчи “Артум транс сервис” МЧЖ фойдасига жами 1 490 251 420 сўм қарз ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Zamon nur groupе” МЧЖдан 718 млн. 916 минг сўмлик пул маблағлари ундирилиши таъминланди.






