АсосийJamiyat

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг шартлари айтилди

'Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришнинг шартлари айтилди'ning rasmi

Айни дақиқларда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов соҳадаги ислоҳотлар, вазифалар ҳақида фикр юритди. 

«Иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини сақлаб қолишга эришишимиз керак. Бунда аҳоли ва тадбиркорлар даромадини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур масаланинг 2 та шарти бор:

Биринчи шарти — макроиқтисодий барқарорлик. Бу инфляция даражасини пасайтириб бориш, фискал тақчилликнии камайтириш орқали таъминланади.

Давлат ташқи қарзи ва қарз даражасини мақбуллаштириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Иккинчи шарти — хусусий инвестиция ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун зарур шароитни яратиш».

    Бошқа янгиликлар