Халқимизда ажойиб нақл бор: Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин. Дарҳақиқат, рафиқаси севиб-ардоқлайдиган, қўллаб-қувватлайдиган эркаклар албатта муваффақият қозонади. Ирландиялик спортчи Конор Энтони Макгрегор ўзининг муваффақият сари машаққатли йўли ва бунда рафиқаси Ди Девлиннинг ўрни ҳақида сўзлаб берди.

“Бирга яшаётганимизга саккиз йил бўлди. Биз Ирландияда, Дублин шаҳридан 30 километр узоқликдаги уйда ижарада яшардик. Мен ишсиз эдим, чунки вақтимнинг асосий қисмини спорт залида ўтказардим. Шунинг учун ҳам биз ишсизлик нафақаси ҳисобига ҳаёт кечирар эдик.

“Мен қачонлардир, албатта чемпион бўлишимга ишонардим. Рафиқам ҳам бунга ҳеч ҳам шубҳа қилмасди, у мени доим қўллаб-қувватларди. Доимий етишмовчиликларга қарамай, Девлин менинг тўғри овқатланишимни назорат қилар, кун тартибига риоя қилишим учун ҳаракат қилар эди. Ҳар куни кечки пайт машғулотлардан ҳориб-чарчаб келганимда, мен ундан “Конор, биламан, сен албатта буни уддалайсан!” деган гапни эшитардим.

“Ҳозир мен миллионлаб доллар даромад топаман. Менинг иштирокимдаги жангларни 50-70 минг томошабин томоша қилади. Эндиликда ўзимга исталган автомобиль, уй ёки кийим-кечак сотиб олишим мумкин. Рафиқам эса бунинг ҳаммасига, ҳаттоки бундан ҳам кўпроғига муносиб. У ҳозир ҳам менинг ёнимда ва ҳар доим мен ҳамма ишнинг уддасидан чиқа олишимни такрорлайди”





