Sevimli

Дунёда ягона 8 қаватдан иборат ер ости шаҳри қаерда? У ерга боришга ундовчи 5 сабаб (фото)

ЖАМИЯТ 28.01.2021, 01:43
Теглар: Фото, Туркия, Каппадокия
Дунёда ягона 8 қаватдан иборат ер ости шаҳри қаерда? У ерга боришга ундовчи 5 сабаб (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Саёҳатимизнинг учинчи куни эртакнамо ва тарихий Каппадокияда бўлди. 

Бу ерга ташриф буюриш учун Истанбулдан бир соатлик парвоз амалга оширилади. Шунингдек, Кайсери аэропортидан эртаклар маскани Каппадокиягача транспортда яна бир соатлик йўл босиб ўтилади ва сиз тошдан бунёд бўлган оламшумул дунёга тушиб қоласиз. Бу ер энди алоҳида Туркия.

Каппадокия вулқон отилиши натижасида пайдо бўлган, бир-бирини такрорламас, пирамида шаклидаги тепаликлар ва жуда қизиқарли ландшафт кўринишига эга бўлган дунёдаги ягона маскан. Жойнинг номланиши билан боғлиқ бир нечта маълумотлар ва афсоналар мавжуд. Шулардан бири: қадимий форсча Ҳаспадуя номидан келиб чиққан бўлиб, баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Эроннинг Хув-аспа-даҳю —  "чиройли отлар мамлакати" деган маъносидан олинган. Бошқа маълумотларда минтақанинг номи "Лувиан Кат-патука"дан олингани айтилади, яъни "пастки мамлакат" деган маънони англатади.

Нега айнан Каппадокия? 

5 та шаҳарчадан ташкил топган Каппадокия ўтган асрларни ўзида тўлиқ сақлаб қолганки, бутун дунёда бундай ноёб табиий ландшафтларни, табиатнинг ўзи яратган ажойиб расмларни учратмайсиз! Бу ер жуда қадимий, тарихи ноёб ва бой, у кўплаб афсоналарни ўзида сақлайди. Ҳар қандай инсонни Каппадокияга келишга ундовчи беш сабаб бор!

  1. Дунёда ягона 8 қаватдан иборат ерости шаҳри

Каппадокия 2 та — ер усти ва ер остидан иборат шаҳар бўлиб, унда 100 дан ортиқ ерости шаҳарлари мавжуд. Уларнинг энг каттаси "Қаймоқли" номи билан аталади. Мазкур ер ости шаҳри 8 қаватдан иборат бўлиб, 20 метр чуқурликда жойлашган. 1964 йилдан бошлаб сайёҳлар ташрифи учун очилган ер ости шаҳрининг ҳозирда юқори 4 қаватини айланиб чиқишга рухсат берилган. Маълумотларга кўра, ер ости шаҳри, ер устида ҳужумлар бўлганда, қочқинларнинг душмандан ҳимояланиши вазифасини ўтовчи ҳудуд ва яшаш жойи ҳисобланган. Ажобтовур хоначалар, тор йўлак ва махсус омборлар душмандан ҳимояланган фуқаролар учун егуликларни яхши сақлаш ва узоқ муддатгача яшаш имконини берган. Алоҳида жиҳати шундаки, ер ости шаҳрига тушиш йўлаклари жуда тор бўлиб, унда фақатгина бир кишигина ҳаракатлана олади. Бу эса агар душман пастки шаҳарга ҳужум қилмоқчи бўлса, жамоавий бўлиб ҳаракатланишига йўл қўймаслигини таъминлайди. Қайд этилишича, 5 минг йиллик тарихга эга "Қаймақли" 9 км узунликдаги туннель орқали бошқа ер ости шаҳри Каппадокия - Деринкую билан боғланган.

2. Учҳисор тепалигидан Каппадокияни кашф этасиз

Ушбу қўрғон Каппадокия тимсолларидан бири. Қўрғон барча атроф манзараларининг устида қад кўтариб туради. Учҳисор тепалигидан Мовий водий ва "Гёреме" ажойиб манзара бўлиб кўринади.

3. Каппадокияга келган меҳмон қоядаги меҳмонхонада яшаши шарт! 

Каппадокияга саёҳатнинг ўзига хослигидан бири — қоядаги меҳмонхоналарда яшашдир. Маълумотларга кўра, энг машҳур меҳмонхоналар Учҳисор ва Гёреме шаҳарчаларида жойлашган. Меҳмонхоналар бир неча асрлик тарихий ноёбликни сақлаган ҳолда тепаликларнинг бағрида ва ғорларнинг ичида жойлашган. Бундай бетакрор муҳитли меҳмонхонани бошқа жойдан топиш мушкул. 

4. Туркиянинг энг мазали таомлари қаерда?

Ўзига хос, такрорланмас ошхонасига эга бўлган Туркиянинг энг мазали таомлари ҳам, шубҳасиз, Каппадокияда. Айнан шу жойда гўштли таомларнинг ўзгача усулда пиширилганининг гувоҳи бўласиз. Бундай мазали таомларни сиз навбат билан баландлаб борувчи тепаликларнинг ажойиб манзарасини томоша қилган ҳолда юқори кайфиятда тановул қиласиз.

5.  Ҳаво шари — Каппадокия саёҳатининг ажралмас қисми

Бугун дунё аҳолисини Каппадокияга оҳанрабодек тортувчи нарса – бу ҳаво шарлари! Яъни, айнан шу сабаб бу ерга ташриф буюрувчилар кўп бўлади. Ҳаво шарларида бемалол учиш учун энг қулай фурсат куз ва баҳор ойлари. Қиш ойларида эса об-ҳаводаги ўзгаришлар сабаб баъзан бунинг имкони бўлмай қолиши мумкин. Шунга кўра, ҳаво шарларида учиш ҳамиша бир кун аввал ташкиллаштирилади, бироқ, об-ҳаво ноқулайлиги юзага келса, учиш яна бошқа кунга қолдирилиши мумкин. 

Хуллас, бир сўз билан айтганда, Каппадокия ҳар бир инсон кўриши лозим бўлган дунёдаги саноқли масканлардан бири. Биз эса афсонавий Каппадокиянинг яна бошқа қирраларини кашф этишда давом этамиз.

Мавзуга доир:

У шунчаки шаҳар эмас... Ёхуд дунёни ўзига ром этган Истанбулнинг сири нимада? (фоторепортаж)

Истанбулни кашф этиш қаердан бошланади? (фотосаёҳат)

Фарида Эгамбердиева, Туркия-Каппадокия

 

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Туркия ички ишлар вазирини қабул қилди

28.07.2022, 15:54

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов...
“Ўқиш давримда онам мени деб ҳеч қачон маошини қўлига олмаган”. Риштонлик Достонбек Сиддиқов қандай қилиб Вьетнамда “Йил ўқитувчиси” бўлгани ҳақида

27.07.2022, 10:44

Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида риштонлик йигитнинг Вьетнамда йил ўқитувчиси бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди. Табиийки, ватандошимизни нафақат таниган, балки шахсан танимаган юзлаб одамлар табриклашди, ҳавас қилишди,...
4 куни давом этадиган Қурбон Ҳайити Туркияда қай тарзда нишонланади?

12.07.2022, 22:18

Қурбон ҳайити Ислом тақвимига кўра Зулҳижжа ойининг 10-кунида нишонлана бошлаган ва тўрт кун давом этган диний байрам сифатида танилган. Зулҳижжа ойининг 9-кунига Арафа куни дейилади....
Афсонавий Қиз минораси, энг митти китоблар музейи, машҳур “Бриллиант қўл” филми... Бокунинг Ичери Шеҳери сайёҳларни нимаси билан ўзига жалб этмоқда? (фотосаёҳат)

21.06.2022, 23:03

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган инфо-тур муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Озарбайжоннинг маданияти,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10945.32
USD -24.69
11144.52
EUR 27.51
180.54
RUB 1.66
1