1

Бир кунда тўрт фасл... Ёхуд Каппадокия бағридаги водийлар афсонами ёки ҳақиқат? (фотосаёҳат)

ЖАМИЯТ 29.01.2021, 02:07
Теглар: Фото, Туркия, Каппадокия, Гореме, Guray
Бир кунда тўрт фасл... Ёхуд Каппадокия бағридаги водийлар афсонами ёки ҳақиқат? (фотосаёҳат)

Аввал хабар қилганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Каппадокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Айни пайтда биз эртакнамо ва тарихий Каппадокиядамиз. Бизнинг йўлбошчимиз эса Мурат Челикер.

Каппадокия билан учрашганингизда беихтиёр ўзингизни бошқа сайёрадаман, деб ўйлайсиз, бу ерда манзаралар шу қадар ноёб ва ҳеч нарсага ўхшамайди: қор билан қопланган чўққилар, паст, алоҳида тоғлар, тош массивлари ва унумдор водийлари бўлган қоятошлар мавжуд. Энг ҳайратланарлиси эса фақатгина Каппадокияда бир кунда тўрт фаслни кўриш мумкин: эрталаб шаррос ёмғир қўяётган бўлади, бирдан қуёш чиқиб, ҳарорат кўтарилади, сал туриб эса табиат яратган обидалар устини булут қоплайди ва кун ботганда қаҳратон қиш каби паға-паға қор ёға бошлайди. 

Бундай об-ҳавода эса сиз Каппадокиядаги қатор ажобтовур водийларни ва ғорлар ичида жойлашган музейларни мароқ билан сайр этишингиз мумкин.

Каппадокия бағридаги Ўрта Осиё водийси

Каппадокияда бир-биридан ғаройиб водийлар бор. Шулардан бири Ўрта Осиё водийси. Баланд қоялар ўртасида жойлашган водийда ўтовлар мавжуд. Ҳар бир ўтовга ташриф буюриш, Ўрта Осиёдаги қайсидир мамлакатга ташриф буюриш билан баробар. Ўзбек ўтовига кириб борар экансиз, миллатимизга хос либослар, асбоб-ускуналар ва безаклар Ўзбекистон муҳитини ёдга солади. Ушбу водийда ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожиклар саёҳатчилар ва ташриф буюрувчиларга Ўрта Осиё маданияти ва яшаш тарзини кўрсатишади. Маълум қилинишича, бундан 30-40 йиллар аввал ўзбек ва қирғизлардан бир нечта оила бу ерга кўчиб келган ва ҳозирда улар тобора кўпайиб, деярли маҳаллий аҳолига айланиб улгуришган. Шунингдек, Ўрта осиёликлар жамиятнинг турли соҳаларида фаолият юритишади. Энг муҳим маълумот: Ўрта Осиё водийси май ойидан бошлаб барча ташриф буюрувчилар учун очилади. 

Ҳаёлотлар водийси: кимни ва нимани кўряпсиз?

Одамлар Ҳаёлотлар водийсига, шунчаки, кўнгил очиш ёки ёрқин жойлари учун келишмайди. Сайёҳлар бу ерга ажойиб кўринишларни яратадиган ноёб ландшафтлар учун келишади. Яъни тасаввурингизни бироз ишга солишингиз кифоя: маҳаллий тошларда сиз турли хил нарсалар ва ҳайвонларнинг силуэтларини ажрата оласиз. Бир муддат сиз ерни бутунлай тарк этиб, бошқа сайёрага тушиб қолганингизни ҳис қилишингиз мумкин. Баландликлар ўртасидан ўтган катта йўлда туриб, тўрт томонингиздан тарихий шасхлар, фильм ва эртак қаҳрамонлари, ҳайвонлардан тортиб, сон-саноқсиз образларни яратиб олишингиз мумкин. Ва, албатта бу сизнинг тасаввур дунёингизнинг кенглигига боғлиқ.

Ноёб кулолчилик маҳсулотлари кўз ўнгингизда яратилади

"Guray" кулолчилик музейи ер остида жойлашган. У ерда қадимий кулочилик маҳсулотиларидан тортиб, замонавий буюмларга қадар ажойиб коллекцияларни кўриш мумкин. Музей заллари ер остида жойлашган бўлиб, тошлоқ ерга ўйилган, бу эса жуда ажабланарли ва ғайриоддий. Энг  ёқимли манзара эса ноёб керамика маҳсулотлариниинг кўз ўнгингизда яратилиши ва уларга нодир безаклар берилишидир. Ҳатто сиз ҳам бу ерда кулолчилик бўйича ўз маҳоратингизни синаб кўришингиз мумкин, яратган маҳсулотингизни эса ўзингиз билан олиб кетиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, музейда замонавий асарларнинг, шу жумладан расмларнинг галериялари мавжуд. 

Очиқ осмон остидаги музей

Шаҳар марказидан бир ярим километр узоқликда очиқ осмон остидаги "Гореме" музейи жойлашган. "Гореме" -  кўринмас деган маънони билдиради. У Каппадокиядаги энг катта, энг машҳур ва сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган черковлар мажмуаси. 

Бир-биридан баланд ва бир-бирига ўхшамас юзлаб ғор ва хоналардан ташкил топган музейнинг юқори қисми булутлар билан тўқнашгандек, гўё. Маълумотларга қараганда, ўз даврида бу маскан одамлар учун ибодатхона ва черков вазифасини ўтаган. Бугунги кунда эса  "Гореме" музейи Каппадокия туризмининг бир қисми ҳисобланади. 

Айни пайтда биз Каппадокиядан олган олам-олам таассуротларимиз билан яна бир туризм маркази — Анталияга қараб йўл оламиз.

Мавзуга доир:

У шунчаки шаҳар эмас... Ёхуд дунёни ўзига ром этган Истанбулнинг сири нимада? (фоторепортаж)

Истанбулни кашф этиш қаердан бошланади? (фотосаёҳат)

Дунёда ягона 8 қаватдан иборат ер ости шаҳри қаерда? У ерга боришга ундовчи 5 сабаб (фото)

Фарида Эгамбердиева, Туркия-Каппадокия

 

 

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1