АсосийJamiyat

Халқаро меҳнат ташкилоти: “Ўзбекистонда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолати – 4 фоиз”

'Халқаро меҳнат ташкилоти: “Ўзбекистонда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолати – 4 фоиз”'ning rasmi

Бугун, 30 январ куни АОКАда  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилла Одинаев иштирокида брифинг ўтказилди. 

Брифингда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси томонидан 2020 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнат ва мажбурий меҳнат ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган мониторинг натижалари ҳақида маълумот берилди. 

Ҳисоботда 2020 йилда пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 33 фоизга камайгани ва 4  фоизни ташкил этгани келтирилган.

Терилган пахта учун тўлов миқдорларининг оширилиши, меҳнат ва дам олиш шароитларининг сезиларли даражада яхшиланганлиги, шу билан бирга бу борада ҳукумат ва жамоатчилик томонидан ҳам доимий назорат олиб борилгани ҳисоботда алоҳида қайд этилган.

Жорий йилнинг 27 январь куни “Коттон Компейн” халқаро коалицияси ўз расмий вебсайтида “Ўзбек пахтачилигида ўзгараётган манзара” сарлавҳали мақола чоп этди.

“Коттон Компейн” халқаро коалицияси баёнотига кўра, 2020 йил пахта йиғим-терим мавсумидаги ижобий ўзгаришлар Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга барҳам беришга йўналтирилган ислоҳотлари ҳамда амалга оширилаётган тадбирлари натижасидир.

Қайд этиш керакки, Давлат меҳнат инспекциясининг ишчи гуруҳлари томонидан республиканинг барча туманларидаги 3 048 та ташкилот, фермер ҳўжаликларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 170 нафар мансабдор шахсга жами 653 млн. 167 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.

Жумладан, 2020 йилги пахта-йиғим терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 42 нафар мансабдор шахс, шу жумладан, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига асосан жавобгарликка тортилди ва яна 6 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилди.

Бундан ташқари, 61 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 34 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 13 та ҳолатда меҳнат вазифасини бажармаганлиги, 17 та ҳолатда иш ҳақининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, кластер ва фермер хўжалик раҳбарлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар