АсосийJamiyat

Тошкентда ЙПХ машинаси ЙТҲга учради

'Тошкентда ЙПХ машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 01:00ларда навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заргарлик-Қатортол-2 кўчалари кесишган чорраҳада,  ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган, Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.А. бошқарувидаги ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.Э. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар