АсосийJamiyat

Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди

'Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб, 64/63-сонли Тошкент – Aндижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Aндижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Aндижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.  

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар