АсосийJamiyat

Ўзбeкистон иқтисодиёт ассамблeясига раис сайланди

'Ўзбeкистон иқтисодиёт ассамблeясига раис сайланди'ning rasmi

2021 йил 10 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеясига «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси Бошқарув Кенгаши раиси, халқаро иқтисодчи Мухтор Умаров раис этиб сайланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

Умаров Мухтор Мансурходжаевич 1981 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий.

2002 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини Маркетинг мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шунингдек, 1999 йилда АҚШнинг «International English Institute»ни инглиз тили фани педагоги мутахассислиги бўйича тугатган.

М.Умаров ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаган, бир неча йиллар давомида АҚШ да яшаб, ўз хусусий бизнесига асос солган. 2006-2010 йилларда «Chromos Production» МЧЖ, 2011-2015 йиллларда «Everest Impeks Plyus» маъсулияти чекланган жамияти директори, 2018-2019 йилларда «Қандолатчиликни ривожлантириш» Ассоциацияси раиси бўлиб ишлаган.

Бошқа янгиликлар