АсосийDunyo

Коронавирусдан тузалганларни эмлаш зарур — ЖССТ

'Коронавирусдан тузалганларни эмлаш зарур — ЖССТ'ning rasmi

Касал бўлганлар учун ҳам, вирусга ҳали дуч келмаганлар учун ҳам коронавирусга қарши эмлаш керак. Бу ҳақда Спутник радиоси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходими Сумия Сваминатанга асосланиб хабар бермоқда.

"Сизга илгари юқтирган ёки юқмаганлигингиздан қатъий назар, эмлашни тавсия этамиз", - деди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, эмлаш касал бўлганлар учун зарурдир, чунки уларнинг ҳаммасида ҳам вирусдан ҳимоя қилиш учун етарли иммунитет ҳосил бўлмайди. 

"Ижобий нуқтаи назардан, иммунитет тизими бир хил антиген ва оқсилни танийди", деди Сваминатан.

Aгар бемор аллақачон  Covid-19 билан оғриган бўлса, эмлаш иммунитетни кучайтиради. Мутахассиснинг фикрига кўра, ЖССТ коронавирусга учраганларда иммунитет тизими қанча вақт фаол бўлганлиги тўғрисида аниқ маълумот бера олмайди.

    Бошқа янгиликлар