Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг кўп қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво 23-28° илиқгача исийди. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.
Республикада шамол 7-12 м/с гача, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.






